Главная » Статьи » Yangiliklar |
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
2017 йилнинг 19 август куни тахминан соат 22:00 да, Ашрабов Акром Абдугаппарович, Шайхонтоҳур тумани, Гулобод даҳасидаги салқин ичимликлар савдоси амалга ошириладиган жойда бўла туриб, фуқаро Муратов Рихсивой Ишматович билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, унга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказган. Натижада у “кўкрак қафаси сохасида кўплаб санчилган-кесилган жарохатлар, ички қон кетиши” ташхиси билан биринчи шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Бироқ, Р.И.Муратов олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга. | |
Просмотров: 653 | |
Всего комментариев: 0 | |
Rayhon
Reklama
Munisa Rizayeva
Вход на сайт
Наш опрос
Мини-чат
Статистика
Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0