Главная » Статьи » Yangiliklar |
Учтепа туманида содир этилган товламачилик жиноят ҳақида терговчининг шархи
Учтепа туманида содир этилган товламачилик жиноят ҳақида терговчининг шархи Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Учтепа тумани, Чилонзор-26 мавзе, 24-уйнинг ёнида содир этилган товламачилик жинояти бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бораётган тергов бошқармаси катта терговчиси капитан Н.Ш.Аширов, содир этилган жиноят бўйича сўзлаб ўтиб, қуйидагиларни маълум қилди. 2017 йил 16 август куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига фуқаро Давронов Ахрор Орипович ариза билан мурожаат қилиб, Таджибаев Шухрат исмли шахс унда отаси О.К.Давронов ва “Мунира” исмли аёлнинг “Telegram” мессенжери орқали жинсий алоқа қилиш ҳақидаги ёзишмалари мавжудлигини айтиб, бунга ишонч хосил қилиши учун А.О.Давроновга мазкур ёзишмаларни юборганлигини, сўнг ёзишмаларда унинг оиласининг шаънига путур етказиши мумкин бўлган сўзлар борлигини важ қилиб, уларни интернет сайтлари ва бошқа жойларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ушбу маълумотларни сир сақлаб қолиш эвазига 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилинган. Ушбу маълумот асосида шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан товламачини қўлга олиш бўйича тезкор тадбир режалаштирилиб, соат 12:00 ларда, Учтепа туманида жойлашган “Ватан” кинотеатрининг ёнида Таджибаев Шухрат Суннатович фуқаро А.О.Давроновдан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан мен томонидан Ш.С.Таджибаевга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни содир этганликда Ш.С.Таджибаевнинг айби тўлиқ исботланиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик, яъни жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, ўзгадан мулкий манфаатлар беришни талаб қилиш) билан айблов эълон қилинди ва жиноятнинг оғирлилик даражасини инобатга олган ҳолда Ш.С.Таджибаевга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланди. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, Ш.С.Таджибаевнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга. guvd.uz nashri | |
Просмотров: 612 | |
Всего комментариев: 0 | |
Rayhon
Reklama
Munisa Rizayeva
Вход на сайт
Наш опрос
Мини-чат
Статистика
Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0